Иқтисод

Беларусь ва Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтиради

Беларусь ва Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтиради
Беларусь ва Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтиради / Фото: «Минск» ЭИЗ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Минск» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) маъмурияти раҳбари Анатолий Калинин 2026 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашув ўтказди.

Томонлар Беларусь ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Минск» ЭИЗ хабар берди, деб ёзади sb.by.

Учрашувда 29–30 сентябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форумига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Форум доирасида икки мамлакат ўртасидаги саноат ҳамкорлиги масалаларини батафсил кўриб чиқиш режалаштирилган. Тадбирларда «Минск» ЭИЗ маъмурияти раҳбариятининг иштироки ҳам кўзда тутилган.

Учрашув давомида, шунингдек, «Минск» ЭИЗнинг инвестициявий жозибадорлиги, резидент корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори технологияли маҳсулотлар ва махсус иқтисодий зона ҳудудини янада ривожлантириш истиқболлари тақдим этилди.

Томонлар Беларусь ва Ўзбекистон резидент корхоналари иштирокида видеоконференция форматида учрашувлар ўтказиб боришга келишиб олди. Бундай учрашувларда ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва лойиҳаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

«Минск» ЭИЗ маъмурияти раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон компанияларини қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун майдон имкониятларидан фаолроқ фойдаланишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги преференциялар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда эркин иқтисодий зоналар ўртасидаги ҳамкорлик қўшма инновацион саноат ишлаб чиқаришларини йўлга қўйиш учун шароит яратиши мумкин.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.