Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

“Beeline”нинг уч янги эксклюзив офиси очилди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.07.2016 · 15:12 · 575 views
“Beeline”нинг уч янги эксклюзив офиси очилди
“Beeline”нинг уч янги эксклюзив офиси очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алоқа оператори "Beeline" Андижон вилоятида уч янги офис ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

“Хизмат кўрсатишни ривожлантириш компаниямизнинг стратегик устуворликларидан биридир, – дейди “Unitel”нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов. – Мижозларнинг қулайликлари биз учун муҳим ва биз улар учун "Beeline" хизматларидан фойдаланишда барча қулайликларни яратиб беришга интиламиз. Ишонаманки, абонентларимиз янги офисларга юқори баҳо берадилар”.

Офислар Балиқчи туманининг Чинобод қишлоғида, шунингдек Асака ва Марҳамат шаҳарларида жойлашган.