Beeline АҚШда овозли ва GPRS-роумингни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Йирик алоқа оператори “Beeline” Америка Қўшма Штатлари роумингида овозли ва интернет-мулоқот имкониятлари кенгайгани ҳақида хабар беради Бу борада “Viaero Wireless” компанияси билан ҳамкорлик ҳақидаги шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли шериклик алоқалари туфайли тақдим этилган.
Beeline абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг химати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.