“Beeline” Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Йирик алоқа оператори Beeline CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Vodafone (Албания) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради.
Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL-роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган.
Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.