Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

UzDaily таҳририяти · 28.07.2026 · 11:45 · 26 views
Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Қозоғистон элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 27 июль куни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерали Туғжановнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашув давомида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг юқори даражада эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат етакчиларининг ўзаро ишончга асосланган мулоқоти ва сиёсий иродаси туфайли икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланмоқда.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперацияси ва минтақалараро алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Транспорт ва логистика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бахтиёр Саидов Ерали Туғжановга Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бажаришда муваффақият тилади.