Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Баходир Жалолов Игор Шевадуцкий устидан ўн раундлик жангда ғалаба қозонди

Дилафруз Ниязова · 06.04.2025 · 22:15 · 527 views
Баходир Жалолов Игор Шевадуцкий устидан ўн раундлик жангда ғалаба қозонди
Баходир Жалолов Игор Шевадуцкий устидан ўн раундлик жангда ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик боксчи Баходир Жалолов 2025 йил 5 апрель куни Астанадаги “Барыс Арена”да бўлиб ўтган ўн раундлик жангда украиналик рақиби Игор Шевадуцкийни мағлуб этди.

Олимпия чемпиони ва мағлубиятсиз супертяжеловаз боксчи сифатида танилган Жалолов мазкур жангда ҳакамларнинг якдил қарор билан ғалаба қозонди. Жанг тўлиқ ўн раунд давом этди.

Бу Жалоловнинг профессионал фаолиятидаги биринчи ғалаба бўлиб, у нокаут орқали эмас, балки тўлиқ раундлар давомидаги устунлик билан қўлга киритилди. Ҳозирда у 15 та жангда иштирок этган ва барчасида ғалаба қозонган.

Жалоловнинг профессионал натижалари: 15 жанг — 15 ғалаба, шундан 14 таси нокаут.

Шунингдек, ўша кечаси Ўзбекистон яна бир ғалабани нишонлади — Отабек Холматов саккизинчи раундда техник нокаут билан Жейсон Кано Манигосни мағлуб этди.