Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ИИВ раҳбари этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.03.2025 · 16:03 · 544 views
Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ИИВ раҳбари этиб тайинланди
Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ИИВ раҳбари этиб тайинланди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда янги ички ишлар вазири тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Азиз Тошпўлатов мазкур лавозимга тайинланди.

У тайинловга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Бунгача эса 2019—2020-йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Азиз Тошпўлатовнинг номзоди аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Ушбу лавозимда у 2017 йил сентябридан бери фаолият юритиб келган Пўлат Бобожоновнинг ўрнини эгаллади.