Спорт

Арслонбек Тожиев Лозаннадаги Grand Slamда кумуш олди

Арслонбек Тожиев Лозаннадаги Grand Slamда кумуш олди
Арслонбек Тожиев Лозаннадаги Grand Slamда кумуш олди / Фото: IJF.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочиси Арслонбек Тожиев Лозаннада ўтказилган «Катта дубулға» туркумидаги мусобақада кумуш медални қўлга киритди. Бу медаль ўзбек жамоасининг мусобақадаги иккинчи медали бўлди.

81 кггача бўлган вазн тоифасида Тожиев саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, барча рақиблари устидан ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик дзюдочи Қозоғистон вакили Аблайхан Жубаназар билан куч синашди. Беллашув якунига кўра Тожиев рақибига мағлуб бўлиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Лозаннада ўтказилаётган «Катта дубулға» туркумидаги мусобақада иккинчи медалини қўлга киритди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.