АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Жозеф Леонард Вотел 2016-йилнинг 14-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси ТИВ маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилишди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.
Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.