Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди

UzDaily · 26.04.2017 · 16:45 · 273 views
АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
АҚШ ҚК МҚ қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва генерал Жозеф Л.Вотел Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби нуқтайи назаридан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

UzDaily · 👁 273 views · 26.04.2017 · 16:45