Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 07.06.2017 · 15:50 · 271 views
АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди
АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили, Тафтс Университети қошидаги Атроф-муҳит институти директори Линда Абриола билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

2010 йил декабрь ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мазкур йўналишдаги шерикчиликни кенгайтириш имконини бергани қайд этилди.