Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

АҚШ долларининг расмий курси 3,1 минг сўмдан ошди

Беҳзод Ҳожиматов · 31.10.2016 · 16:00 · 518 views
АҚШ долларининг расмий курси 3,1 минг сўмдан ошди
АҚШ долларининг расмий курси 3,1 минг сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1-ноябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 3,1 минг сўмдан ошди. Ўтган ҳафтага нисбатан 18,22 сўмга ортди ва 3102,18 сўмни ташкил этди.

Йил бошига нисбатан долларнинг миллий валютага нисбатан курси 285,71 сўмга ёки 10,14 фоизга ўсди.

Қайд этамиз, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси сентябрь ойининг ўрталарида биринчи бор 3,0 минг сўмдан ошган эди.