Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Анвар Анваров Бриллиант лига турнирида ғалаба қозонди

Дилафруз Ниязова · 23.08.2025 · 21:38 · 436 views
Анвар Анваров Бриллиант лига турнирида ғалаба қозонди
Анвар Анваров Бриллиант лига турнирида ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Швейцариянинг Лозанна шаҳрида енгил атлетика оламидаги нуфузли турнирлардан бири Бриллиант лига мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз мусобақада 7.84 метр билан энг юқори кўрсаткични қайд этди. Иккинчи ўриндан мезбон спортчи Симон Эхаммер (7.72 метр) жой олган бўлса, ямайкалик 2019 йилги жаҳон чемпиони Тежей Гейл (7.71) бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Анвар Анваров Сафина Садуллаевадан кейин Бриллиант лига турнирларида ғалаба қозонган ўзбекистонлик иккинчи атлетга айланди.