Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ангрен шаҳрига замонавий автобуслар келтирилмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 27.02.2025 · 13:45 · 333 views
Ангрен шаҳрига замонавий автобуслар келтирилмоқда
Ангрен шаҳрига замонавий автобуслар келтирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий автобусларни олиб келиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида рўйхатдан ўтган "ANGREN AVTO GROUP" МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасидан 15 та YUTONG русумли автобусларни банк кредити асосида харид қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Яқин кунларда мазкур замонавий автобуслар олиб келиниб, фойдаланишга топширилади.