Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Акрамжон Фозилов Ўзбекистон Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тегишли фармойишни Президент Администрацияси раҳбари имзолади.
Янги тайинлов муносабати билан Фозилов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.