Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши сессиясида Жиззах шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди.
Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Мазкур лавозимда у Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланган Абдуқаҳҳор Тўхтаевнинг ўрнини эгаллади.
Тайинланишгача Акрам Раҳмонқулов Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.