AKFA АҚШдаги илк заводи қурилишини бошлади
AKFA АҚШдаги илк заводи қурилишини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — AKFA компанияси АҚШда янги ишлаб чиқариш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимини ўтказди. AKFA Aluminum Solutions заводи Кентукки штатининг Боулинг-Грин шаҳрида барпо этилади ва у ўзбекистонлик компаниянинг Америка Қўшма Штатлари ҳудудидаги биринчи ишлаб чиқариш корхонасига айланади.
Компания маълумотига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида 331 та янги иш ўрни яратилади. Корхона қурилиши AKFAнинг халқаро бозорлардаги иштирокини янада кенгайтиришнинг навбатдаги босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Компанияда таъкидланишича, мазкур лойиҳа ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва хорижий бозорларда янги фаолият йўналишларини ривожлантириш стратегиясини акс эттиради.
Материалда, шунингдек, Way II платформаси инвесторлари учун маълумот ҳам келтирилган. Унда янги заводнинг ишга туширилиши Akfa Aluminium Group'нинг кейинги ривожланиши ва унинг халқаро фаолияти янада кенгайиб бораётганининг тасдиғи сифатида баҳоланган.