Спорт

Аҳрор Зиёдуллаев Осиё ўйинларида олтин медальни қўлга киритди

Аҳрор Зиёдуллаев Осиё ўйинларида олтин медальни қўлга киритди
Аҳрор Зиёдуллаев Осиё ўйинларида олтин медальни қўлга киритди  / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон кураш терма жамоаси вакили Аҳрор Зиёдуллаев Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларида 81 кг гача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Зиёдуллаев финал баҳсида эронлик спортчи Рамин Аҳмадзодани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси учун яна бир медални енгил атлетикачи Анвар Анваров қўлга киритди. У узунликка сакраш баҳсларида 8,06 метр натижа қайд этиб, бронза медал соҳиби бўлди.

Шу тариқа, 28 сентябрь куни Ўзбекистон вакиллари делегация жамғармасини бир олтин ва бир бронза медаль билан тўлдирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.