Спорт

Ўзбекистон курашда икки олтин ва бир бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон курашда икки олтин ва бир бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистон курашда икки олтин ва бир бронза медалини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг кураш бўйича терма жамоаси Осиё ўйинларида икки олтин ва бир бронза медалини қўлга киритди. Ибодатхон Ағожонова ва Шоҳруххон Бахтиёров чемпион бўлди, Бекмурод Олтибоев эса бронза медали соҳиби бўлди.

57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ибодатхон Ағожонова финалда Хитой Тайбэйи вакили устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

90 килограммдан юқори вазн тоифасида Шоҳруххон Бахтиёров ҳал қилувчи баҳсда Тожикистон вакили Шакармамад Мирмамадовни мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Худди шу вазн тоифасининг ярим финалида Бекмурод Олтибоев Шоҳруххон Бахтиёровга мағлуб бўлди. Мусобақа якунига кўра, Олтибоев бронза медалини қўлга киритди.

Бахтиёровнинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги ўнинчи олтин медали бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.