Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Дилафруз Ниязова · 27.03.2026 · 17:20 · 277 views
Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши ўйинни ўтказиб юборади
Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Габон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Аввалроқ футболчи 2025 йил ноябрь ойида БААда бўлиб ўтган Al Ain International Cup турнири финал учрашувида майдондан четлатилган эди. Ўзбекистон ва Габон ўртасидаги учрашув 27 март куни соат 19:00 да бошланади.

FIFA регламентига мувофиқ, қизил карточка олиш миллий терма жамоанинг навбатдаги расмий ёки ўртоқлик ўйинини автоматик тарзда ўтказиб юборишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси БААда бўлиб ўтган Al Ain International Cup халқаро турнирида Эрон жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритган эди.