Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 173,2 трлн сўмни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 14,4 фоизга ошган.
Бундай хизматларнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 29,8 трлн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар орасида эса Самарқанд вилояти 20,5 трлн сўмлик кўрсаткич билан етакчилик қилди.
Наманган вилоятида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 18,2 трлн сўмга, Фарғона вилоятида 16,8 трлн сўмга, Қашқадарё вилоятида эса 15 трлн сўмга етди.
Тошкент вилоятида мазкур хизматлар ҳажми 12,6 трлн сўмни, Андижон вилоятида 11,5 трлн сўмни ташкил қилди.
Хоразм вилоятида кўрсаткич 9,6 трлн сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида 9,1 трлн сўмга, Бухоро вилоятида эса 8,8 трлн сўмга тенг бўлди.
Сурхондарё вилоятида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 7,3 трлн сўмни, Навоий вилоятида 5,6 трлн сўмни, Жиззах вилоятида 5 трлн сўмни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилди — 3,4 трлн сўм.