7
Иқтисод

Ўзбекистон ва Cengiz Holding янги энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Cengiz Holding янги энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Cengiz Holding янги энергетика лойиҳаларини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгаши доирасида “Cengiz Holding” бошқаруви раиси Меҳмет Женгизни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ошиб, йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.

“Cengiz Holding” билан мулоқот давомида энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иссиқлик электр станцияларини барпо этиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.