Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Абдумажид Шермуҳамедов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди

Дилафруз Ниязова · 05.09.2026 · 12:00 · 36 views
Абдумажид Шермуҳамедов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди
Абдумажид Шермуҳамедов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлди  / Фото: ИИБ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Полковник Абдумажид Мавлянович Шермуҳамедов Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Шермуҳамедов янги лавозимга тайинлангунига қадар Хоразм вилояти ИИБга раҳбарлик қилган.

Янги раҳбарга ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилиш асосида уни янада яхшилаш бўйича чоралар кўриш вазифаси юклатилди.

Устувор вазифалар қаторида жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳолининг мурожаатлари билан манзилли ишлаш ва фуқароларнинг қониқиш даражасини ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, ИИБ раҳбаридан мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг тизимли ҳал этилишини таъминлаш талаб этилмоқда.

Андижон вилояти шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари раҳбарларига ҳам мазкур йўналишларда профилактика ва амалий ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.