Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов ва Ҳенри Эншер Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини муҳокама қилишди

UzDaily · 05.05.2018 · 14:33 · 256 views
Абдулазиз Камилов ва Ҳенри Эншер Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини муҳокама қилишди
Абдулазиз Камилов ва Ҳенри Эншер Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Ҳенри Эншер бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ҳамда бўлажак икки томонлама учрашувларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтаётган “Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция кун тартиби нуқтайи назаридан халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.