Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.04.2017 · 10:18 · 277 views
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида 2017-йилда ўтказилиши режалаштирилган турли даражалардаги икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.