78-мактабда 11 йиллик таълимни синов тарзида қайта тиклашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифи билан пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 78-мактабда 11 йиллик таълимни синов тарзида қайта тиклашади.
Ўзбекистон раҳбари шунингдек, мазкур мактаб қошида ўқув-касб корхонасини ташкил этишни ҳам таклиф қилди.
Бу ерда мамлакатимиз раҳбари мактабларнинг биринчи синф ўқувчиларига топшириладиган Президент совғаларини ҳам кўздан кечирди.