Иқтисод

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари уч йилга белгиланади

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари уч йилга белгиланади
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари уч йилга белгиланади / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ тарифлари камида уч йил муддатга белгилаб қўйилади. Мазкур тартиб 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.

Бу ҳукуматнинг **"Ёқилғи-энергетика соҳасида тариф сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"**ги қарори билан белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2035 йилга қадар барча ҳудудларда электр энергияси ва табиий газ учун ягона тариф сиёсати босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун базавий тарифлар ва компенсациялар механизми амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ёқилғи-энергетика соҳасида янги тариф сиёсати принциплари ҳақида 2024 йил июнь ойида маълум қилинган эди. Бунгача электр энергияси ва газ нархи бир йилда икки мартагача қайта кўриб чиқилар эди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.