Зангиота туманида омборда чиққан ёнғин ўчирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Зангиота туманида 31 август куни «Ал-Хоразмий» маҳалласи ҳудудидаги омборлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тўлиқ бартараф этилди, жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ёнғин ҳақидаги хабар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 13:44 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган.
Соат 14:22 да ёнғинни локализация қилишга эришилган. Ёнғин соат 15:10 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Айни пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.