Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ярим йилда Ўзбекистонда авиайўловчи ташиш ҳажми 28 фоизга ошди

Дилафруз Ниязова · 28.07.2025 · 14:50 · 535 views
Ярим йилда Ўзбекистонда авиайўловчи ташиш ҳажми 28 фоизга ошди
Ярим йилда Ўзбекистонда авиайўловчи ташиш ҳажми 28 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи олти ойи мобайнида Ўзбекистонда деярли 4 миллион киши ҳаво транспортидан фойдаланди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида ҳаво транспорти орқали ташилган йўловчилар сони 3 952 минг нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 866,6 минг йўловчига ёки 28,1 % га ошган.