Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Япония ва Ўзбекистон энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳалар бўйича келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 06.12.2025 · 23:02 · 338 views
Япония ва Ўзбекистон энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳалар бўйича келишиб олдилар
Япония ва Ўзбекистон энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳалар бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 2–4- декабрь кунлари Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япония давлат идоралари, молиявий институтлари ва саноат сектори раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди.

Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Рёсеи Аказава билан учрашувда ҳамкорликнинг стратегик характери таъкидланди ҳамда таълим, энергетика, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва эркин иқтисодий зоналар инфратузилмасини такомиллаштириш соҳаларида янги ташаббусларни илгари суриш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар давомида декабронизация, қайта тикланувчи энергетика, электр тармоқларини модернизация қилиш, сувни тозалаш тизимлари, иссиқлик таъминоти ва энергия самарадор технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ишбилармонлар доиралари даражасида саноат зоналарини ривожлантириш, тиббий инфратузилмани такомиллаштириш, илғор технологик ечимларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.