Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Январь-декабрь ойларида 145 трлн сўмдан ортиқ транспорт хизматлари кўрсатилди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.02.2025 · 23:15 · 382 views
Январь-декабрь ойларида 145 трлн сўмдан ортиқ транспорт хизматлари кўрсатилди
Январь-декабрь ойларида 145 трлн сўмдан ортиқ транспорт хизматлари кўрсатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-декабрь ойлари давомида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 145,12 трлн сўмни ташкил қилди. Бу 2023 йилги кўрсаткичдан 8,6%га кўпдир.

Охирги йилларда соҳада барқарор ўсиш кузатилмоқда.

2020 йилда транспорт хизматлари ҳажми 53,66 трлн сўмни, 2021 йилда 67,24 трлн сўмни ташкил этган. 2022 йилда бу кўрсаткич 83,98 трлн сўмга етган.

2023 йилда транспорт хизматлари ҳажми 114,55 трлн сўмга етган бўлса, 2024 йилда ўсиш давом этиб, 145,12 трлн сўмдан ошди.