Ўзбекистон

Янги Тошкентда қурилиш объектидаги ёнғин бартараф этилди

Янги Тошкентда қурилиш объектидаги ёнғин бартараф этилди
Янги Тошкентда қурилиш объектидаги ёнғин бартараф этилди / Фото: ФВВ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 сентябрь куни Янги Тошкент туманида қурилиш объектининг юқори қисмида қурилиш материаллари ёнди. Ёнғин соат 15:40 да тўлиқ бартараф этилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин ҳақидаги хабар 112 тизимига келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни бартараф этишга киришган.

Соат 15:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

ФВВ маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.