Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Yandex Auto Ўзбекистонда Li Auto’нинг технологик ҳамкорига айланди

UzDaily таҳририяти · 01.08.2026 · 19:56 · 28 views
Yandex Auto Ўзбекистонда Li Auto’нинг технологик ҳамкорига айланди
Yandex Auto Ўзбекистонда Li Auto’нинг технологик ҳамкорига айланди / Фото: Yandex.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон, 2026 йил 31 июл. Li Auto билан технологик ҳамкорлик доирасида Yandex Auto платформаси Li L9 премиум оилавий SUV автомобилининг штат мультимедиа тизимига интеграция қилинади. Автомобиль эгаларига бешта ўрнатилган хизмат — Yandex Maps, Yandex Fuel, Yandex Music, Yandex Books ва Yandex Video тақдим этилади. Платформа автомобил тизимлари билан чуқур интеграция қилингани туфайли, ушбу хизматлардан смартфон уламасдан туриб, тўғридан тўғри автомобилнинг штат экранлари орқали фойдаланиш мумкин бўлади.

Yandex Maps ёрдамида Li L9 эгалари йўлдаги вазиятни реал вақт режимида ҳисобга олган ҳолда маршрут тузиши, офлайн хариталардан фойдаланиши ҳамда тезлик камералари ва йўл таъмирлаш ишлари ҳақида огоҳлантиришлар олиши мумкин. Yandex Fuel интеграцияси эса йўналиш бўйлаб мос ёнилғи қуйиш шохобчаларини топиш ва автомобилдан тушмасдан туриб ёнилғи учун онлайн тўлов қилиш имконини беради.

Yandex Music хизматида хорижий ва ўзбекистонлик ижрочиларнинг миллионлаб қўшиқлари, шахсий плейлистлар, мавзули тўпламлар ҳамда «Менинг тўлқиним» (Моя волна) функциясининг шахсий тавсиялари мавжуд. Сафар давомида ҳайдовчи ва йўловчилар Yandex Books орқали катталар ва болалар учун аудиокитобларни ҳам тинглаши мумкин. Салондаги экранларда эса Kinopoisk орқали фильмлар, сериаллар ва мультфильмларни томоша қилиш, шунингдек, Yandex Video ёрдамида интернетдаги видеоларни излаш имконияти яратилади.

Yandex Auto’нинг барча хизматлари Yandex ID орқали экотизим билан синхронлаштирилади. Шу боис фойдаланувчи сақланган манзиллар ва жойлар, шахсий плейлистлар ҳамда танланган қўшиқларга доимо кириш имконига эга бўлади. Шунингдек, ҳайдовчи аввал тўхтатган жойидан аудиокитобни тинглаш ёки фильм томошасини давом эттириши мумкин.

«Бугун фойдаланувчилар одатланган рақамли ечимлар автомобилга табиий равишда интеграция қилинган ва сафарнинг илк дақиқалариданоқ ишлашини кутишади. Yandex Auto навигация ва кўнгилочар хизматларни ягона муҳитда бирлаштиради, бунинг учун смартфон улаш талаб этилмайди ва фойдаланувчининг шахсий созламалари ҳамда афзалликлари сақланиб қолади. Li Auto билан ҳамкорлик Li L9 эгаларига айнан шундай тажрибани тақдим этиш ва Yandex Uzbekistan автомобил технологияларини янада ривожлантириш имконини беради», — деди Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.

Li L9 учинчи авлод ҳаракат захирасини ошириш тизими билан жиҳозланган: WLTC цикли бўйича фақат электр қувватида 420 км гача, умумий ҳаракат захираси эса 1650 км гача етади. Модельнинг технологик хусусиятлари қаторига 800 вольтли архитектура, фаол осма тизими, Steer-by-Wire бошқарув тизими, бурилувчи орқа ғилдираклар, 29 дюймли панорамали экранга эга янги авлод интеллектуал кокпити ҳамда Qualcomm Snapdragon 8797 ҳисоблаш платформаси киради.

«Ўзбекистон Li Auto ўтган йили илк бор кириб келган хорижий бозор бўлди. Мамлакатда янги Li L9 моделининг тақдим этилиши эса компаниянинг минтақадаги ривожланишидаги яна бир муҳим босқични англатади. Биз учун илғор автомобиль технологиялари маҳаллий фойдаланувчиларнинг кундалик эҳтиёжларига мослаштирилган қулай рақамли муҳит билан уйғунлашиши муҳим. Yandex Auto билан ҳамкорлик оммабоп хизматларни автомобилнинг стандарт мультимедиа тизимига бевосита интеграция қилиш ва улардан қўшимча қурилмалар ёки алоҳида уланишларсиз фойдаланиш имконини беради», — деди Li Auto’нинг Марказий Осиё бўйича бош менежери Жулия Ву.

Ўзбекистонда Li L9 Li Auto’нинг расмий дилерлик тармоғи — Control Auto, Vector, Aster, Sultanov Motors орқали сотувга чиқарилади. Автомобиль Livis комплектациясида 1 299 900 000 сўм, Ultra комплектациясида эса 1 099 900 000 сўм этиб белгиланади.

Автомобилни расмий савдо каналлари орқали харид қилган мижозларга завод кафолати, сертификатланган техник хизмат, оригинал эҳтиёт қисмлар, Li Auto муҳандислар жамоасининг техник кўмаги ҳамда расмий OTA дастурий таъминот янгиланишлари тақдим этилади.