Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Яна икки нафар курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Дилафруз Ниязова · 25.08.2025 · 07:10 · 456 views
Яна икки нафар курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Яна икки нафар курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Болгариянинг Самомов шаҳрида ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштироки давом этади. Ортда қолган кун икки нафар курашчимиз шоҳсупага кўтарилди.

-72 кг вазн тоифасидаги баҳсларда финалгача етиб борган Аҳмад Қодиров якунда кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, -67 кгда Фаёзбек Эшмирзаев бронза медалини қўлга киритди.