7
Иқтисод

Яна 130 нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга ишлаш учун жўнаб кетди

Яна 130 нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга ишлаш учун жўнаб кетди
Яна 130 нафар Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга ишлаш учун жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 октябрь куни яна 130 нафар Ўзбекистон фуқароси Employment Permit System (EPS) дастури доирасида ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча ишлаш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.

Агентлик Жанубий Корея томони билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларининг хорижда қонуний ва хавфсиз ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда.

Устувор йўналишлар қаторида иш берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон фуқаролари учун иш ўринлари сонини кўпайтириш белгиланган.

Агентлик таъкидлашича, расмий шартномалар асосида ишга жойлашиш фуқароларга барқарор даромад олиш ва халқаро касбий тажриба орттириш имконини беради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.