Хусанов «Манчестер Сити» ғалабасига ҳисса қўшди

Хусанов «Манчестер Сити» ғалабасига ҳисса қўшди
 

Хусанов «Манчестер Сити» ғалабасига ҳисса қўшди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Манчестер Сити» Англия премьер лигасининг 33-турида ўз майдонида «Арсенал» устидан муҳим ғалабага эришди. Жамоа муваффақиятига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов катта ҳисса қўшиб, учрашувни тўлиқ ўтказди.

«Этихад» стадионида бўлиб ўтган баҳс 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Ҳисоб 16-дақиқада Райан Шерки томонидан очилди, бироқ 18-дақиқадаёқ Кай Хаверц мувозанатни тиклади. Ғалаба голини 65-дақиқада Эрлинг Холанд киритди.

Хусанов ўйин давомида ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумларини тўхтатиш ва жамоасига ғалабани сақлаб қолишда муҳим роль ўйнади.

Ушбу ғалаба туфайли «Манчестер Сити» 67 очко жамғариб, етакчи «Арсенал»дан фарқни уч очкога қисқартирди. Шу билан бирга, Хосеп Гвардиола жамоаси захирада битта ўйинга эга.

Келаси турда «Манчестер Сити» 22 апрель куни сафарда «Бёрнли»га қарши майдонга тушади, «Арсенал» эса 25 апрель куни «Ньюкасл»ни қабул қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг