Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хорижий инвесторлар кенгашининг ишчи гуруҳи ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни кўриб чиқди

UzDaily · 12.10.2025 · 14:21 · 272 views
Хорижий инвесторлар кенгашининг ишчи гуруҳи ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни кўриб чиқди

Хорижий инвесторлар кенгашининг ишчи гуруҳи ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши ҳузуридаги Ер ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти ҳамда “Kosta Legal” юридик фирмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Иштирокчиларга ер муносабатлари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ер сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдим этилди. Инвесторлар учун долзарб бўлган масалалар - ер участкаларини ажратиш тартибини соддалаштириш, ер фонди тоифаларини ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилганда компенсация механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида муаммоларни таҳлил қилиш ва халқаро тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича давлат органлари, хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтлари иштирокида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 272 views · 12.10.2025 · 14:21