Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хорижий давлат автотранспортларининг фақат олд ён ойналари туси ўзгартирилганлиги учун йиғим тўланади

Дилафруз Ниязова · 07.03.2026 · 12:05 · 262 views
Хорижий давлат автотранспортларининг фақат олд ён ойналари туси ўзгартирилганлиги учун йиғим тўланади
Хорижий давлат автотранспортларининг фақат олд ён ойналари туси ўзгартирилганлиги учун йиғим тўланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3091-1, 04.03.2026 й.).

Унга кўра, хорижий давлат автотранспортларини Ўзбекистонга вақтинча киришида (транзит ўтишида) олд, орқа ёки орқа ён ойналари тусини ўзгартирганлик учун йиғим тўлаш бекор қилиниб, фақат олд ён ойналарининг туси ўзгартирилганлиги учун йиғим тўланиши белгиланди.

Хорижий фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йиғимларни божхона постидаги банк кассаларидан ташқари “Э-транзит” автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириладиган QR-код ёрдамида онлайн тўлаш имконияти яратилди.