Иқтисод

Хорижда ишлаётганларга 12,3 млрд сўм харажатлари қоплаб берилди

Хорижда ишлаётганларга 12,3 млрд сўм харажатлари қоплаб берилди
Хорижда ишлаётганларга 12,3 млрд сўм харажатлари қоплаб берилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон фуқароларининг хорижга ташкилий тартибда ишлаш учун чиқиш билан боғлиқ 12,3 млрд сўмлик харажатлари қоплаб берилди. Маблағлар Миграция жамғармасидан ажратилиб, виза, авиачипта, имтиҳон ва суғурта харажатларининг бир қисмини компенсация қилишга йўналтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги хабар берди.

Тўловларнинг энг катта қисми иш визаларини расмийлаштириш харажатларига тўғри келди. Ушбу компенсация 4 103 нафар фуқарога берилган бўлиб, тўловларнинг умумий миқдори 7 млрд 715 млн сўмни ташкил этди.

Йўл чипталари харажатлари 3 млрд 264 млн сўм миқдорида 3 981 нафар фуқарога қоплаб берилди. Ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш харажатлари учун эса 4 523 нафар фуқарога жами 1 млрд 244 млн сўм компенсация тўланди.

Яна 30 нафар фуқарога тил ёки касбий имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб берилди. Ушбу тўловларнинг умумий миқдори 34,9 млн сўмни ташкил қилди.

Компенсация олиш учун фуқаролар «Xorijda ish» платформасида рўйхатдан ўтиши ва харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни юклаши лозим.

Агентликда таъкидланишича, харажатларни қоплаш Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори асосида амалга оширилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.