Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Хорижда иш ваъдаси билан фирибгарлик фош этилди

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 21:25 · 243 views
Хорижда иш ваъдаси билан фирибгарлик фош этилди
Хорижда иш ваъдаси билан фирибгарлик фош этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШ давлатига бориши учун “Бизнес” виза расмийлаштириб бериши эвазига 75 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “T.L.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. фуқаро Ж.Б.нинг ишончига кириб, уни Болгария давлатига юбориши ва ишга жойлаштириб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.