Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ХМТ миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 14.02.2025 · 12:53 · 339 views
ХМТ миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
ХМТ миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Эндрю Грей билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, фуқароларни жўнаб кетиш олдидан тайёрлаш, ташқи меҳнат миграциясини диверсификация қилиш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби масалалар кўриб чиқилди.