Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Хитойда Осиё пляж ўйинлари бошланди

UzDaily · 23.04.2026 · 18:30 · 230 views
Хитойда Осиё пляж ўйинлари бошланди

Хитойда Осиё пляж ўйинлари бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Санья шаҳрида 22 апрель куни VI Осиё пляж ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақалар 30 апрель кунига қадар давом этади ва унда Осиёнинг 40 та давлатидан спортчилар иштирок этади.

Ушбу ўйинлар турли пляж спорт турларини қамраб олиб, бутун қитъадан келган иштирокчиларни бирлаштиради. Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 17:00 га режалаштирилган эди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада бир нечта йўналишларда, жумладан очиқ сувда сузиш, пляж енгил атлетикаси ва пляж волейболида иштирок этмоқда.

UzDaily · 👁 230 views · 23.04.2026 · 18:30