Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хитой Электроника Савдо Палатаси делегацияси “Eltech Industrial” технопаркига ташриф буюрди

Дилафруз Ниязова · 29.08.2025 · 14:40 · 483 views
Хитой Электроника Савдо Палатаси делегацияси “Eltech Industrial” технопаркига ташриф буюрди
Хитой Электроника Савдо Палатаси делегацияси “Eltech Industrial” технопаркига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Электроника Савдо Палатаси (СEСС) президенти Ван Нинг бошчилигидаги делегация «Ўзелтехсаноат» уюшмаси масъул ходимлари ҳамроҳлигида “Eltech Industrial” технопаркига ташриф буюрди. Меҳмонлар технопаркдаги йирик ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий технологиялар ҳамда инвесторлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Ташриф давомида делегация аъзоларига технопарк резидентлари учун тақдим этилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилма имкониятлари, инновацион ҳамкорлик шароитлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари СEСС аъзоларига технопаркка аъзо бўлиш ва резидент сифатида қўшилиш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифларни тақдим этдилар. Учрашув доирасида томонлар бу йўналишда аниқ ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасида электроника, энергетика ҳамда юқори технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва “Eltech Industrial” технопаркининг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.