7
Ўзбекистон

Ўмон Султони Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказди

Ўмон Султони Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказди
Ўмон Султони Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид томонидан расмий қабул маросими уюштирилди.

Давлат ташрифи муносабати билан ташкил этилган тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, Ўмон ҳукмрон оиласи вакиллари ва юқори мартабали давлат арбоблари ҳамда султонликда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.