Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникум ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Дилафруз Ниязова · 12.02.2026 · 11:10 · 490 views
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникум ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникум ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу Низом халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда (техникум) халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган қуйидаги ходимлар учун меҳнатига ҳақ тўлаш, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди: ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтер ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари.

Низомга кўра, ушбу ходимларнинг иш ҳақи миқдорларига ҳар ойлик 100 фоизлик устама Давлат бюджетидан тўланади ҳамда йиллик харажатлар сметаларини тузишда штатлар жадвали ва тарификацияларни шакллантириш жараёнида уларнинг тариф ставкасига қўшимча тарзда белгиланади.

Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича техникумда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ тузилади.

Ишчи гуруҳларнинг қарори очиқ овоз бериш орқали ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган баённомалар билан расмийлаштирилади.