Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Халқ банки бошқарувида ўзгаришлар амалга ошди

Дилафруз Ниязова · 11.08.2025 · 08:30 · 544 views
Халқ банки бошқарувида ўзгаришлар амалга ошди
Халқ банки бошқарувида ўзгаришлар амалга ошди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Халқ» банки раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Кутлиев Дилшод Орифович Халқ банк Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар мазкур банк Бошқарув раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маматқулов Дилшод Ўктамович Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар банкнинг Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.