US Open: Денис Истомин Рафаэль Надалга ютказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон вакили Денис Истомин АҚШда ўтаётган US Open мусобақасининг биринчи босқичидан ўта олмади.
Мусобақанинг биринчи даврасида Истомин дунёнинг бешинчи ракеткачиси испаниялик Рафаэль Надалга 1:6, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйин 2 соату 6 дақиқа давом этди.