Иқтисод

Uklon Ўзбекистонда рақамли платформа бозорида устун мавқега эга оператор деб топилди

Uklon Ўзбекистонда рақамли платформа бозорида устун мавқега эга оператор деб топилди
Uklon Ўзбекистонда рақамли платформа бозорида устун мавқега эга оператор деб топилди / Фото: Uklon.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Рақобат қўмитаси «Uklon UB» МЧЖ ХКни йўловчиларни ташишга буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатиш бўйича воситачилик хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақобат қўмитаси хабар берди.

Идора маълумотига кўра, тегишли қарор Рақобат қўмитасининг буйруғи асосида қабул қилинган.

Uklon UB фаолиятида устун мавқени суиистеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида антимонополия комплаенс тизимини мажбурий жорий этиш белгиланган.

Бундан ташқари, рақамли платформа оператори фаолияти устидан антимонополия тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мониторинг олиб борилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.