Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Транспорт вазирлиги ва Rhenus Group компанияси Андижон вилоятида логистика маркази лойиҳасини илгари сурмоқда

Дилафруз Ниязова · 08.04.2025 · 16:00 · 411 views
Транспорт вазирлиги ва Rhenus Group компанияси Андижон вилоятида логистика маркази лойиҳасини илгари сурмоқда
Транспорт вазирлиги ва Rhenus Group компанияси Андижон вилоятида логистика маркази лойиҳасини илгари сурмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Германиянинг «Rhenus Group» компанияси бошқарув гуруҳининг лойиҳалар бўйича махсус ваколатли вакили Хайнрих Керстгенс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда компания билан ҳамкорликда интермодал транспорт тармоқларини ривожлантириш, хусусан, Андижон вилоятида замонавий юк терминали қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида трансчегаравий юк ташувларини ривожлантириш, Андижон логистика маркази терминалини Қашғар – Жалолобод – Ўш янги темир йўл линияси лойиҳасига улаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.