Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Total Energies Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Беҳзод Ҳожиматов · 08.11.2024 · 13:30 · 478 views
Total Energies Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Total Energies Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франциянинг Total Energies компанияси ижрочи витсе-президенти Мария Браузек билан учрашди.

Музокараларда “Total Energies” компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳалари ҳамда аввал олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар нефть-кимё саноати соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллашга келишдилар.